Exit poll: аҳолининг 72,3 фоизи АЭС қурилишини қўллаб-қувватлаган
ASTANА. Кazinform - Жамоатчилик сиёсати институти сайловчилар ўртасида сўров ўтказди. Exit poll натижаларига кўра, иштирокчиларнинг 72,3 фоизи АЭС қурилишини қўллаб-қувватлаган.
“Жамоатчилик сиёсати институти барча ҳудудларда Exit poll ўтказди. Сўров давомида 600 дан ортиқ интервьюер ва супервайзер ишлади. Exit pollда 44 160 нафар фуқаро иштирок этди, сўровнома 300 та сайлов участкасини қамраб олди”, — деди “Астана” телеканалининг жонли эфирида Жамоатчилик сиёсати институти эксперти Медет Умирзақов.
Унинг сўзларига кўра, сўров Exit poll методологияси бўйича махсус тайёргарликдан ўтган профессионал интервьюерлар томонидан ўтказилган.
"Сўров натижаларига кўра, Қозоғистон АЭС қурилиши учун иштирокчиларнинг 72,3 фоизи овоз берган бўлса, 27,2 фоизи қарши фикр билдирган", – дейди М.Умирзақов.
Эслатиб ўтамиз, бугун Қозоғистон халқи АЭС қуриш масаласи бўйича референдумда овоз берди.
6 октябрь куни бутун мамлакат бўйлаб 10 249 та референдум участкасида овоз бериш бошланди.
1 июль ҳолатига кўра, бутун мамлакат бўйлаб 12 176 968 киши референдумда қатнашиш ҳуқуқига эга.
Эслатиб ўтамиз, соат 20:00 ҳолатига кўра 7 миллион 820 минг 918 нафар фуқаро сайлов бюллетенини олган. Ушбу рўйхатга фуқароларнинг 63,87 фоизи киритилган.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон халқи АЭС қуриш масаласи бўйича референдумда овоз берди.