Европада газ нархи яна ошди

BRÚSSEL. Kazinform – Нидерландиядаги TTF савдо майдончасида газ нархи яна ошди. Сешанба куни эрталаб бир мегаватт-соат электр энергияси нархи 291 еврога кўтарилди, деб хабар беради Kazinform.
None
None

22 август, душанба куни TTF хабидаги савдолар 1 МВт/соат учун 276 еврога якунланди. Бу ўтган жума куни ўрнатилган МВт/соат 244,55 евролик аввалги рекорддан 10% дан ортиқроқдир.

Бугун эрталаб нарх 291 еврога кўтарилди. Бироқ маҳаллий вақт билан соат 14:25да газ нархи 271 еврога тушиб кетди.

Шу билан бирга, экспертлар газнинг жорий нархи йилнинг шу даврида одатдагидан 15 баравар юқори эканлигини қайд этишди.

Россиянинг «Газпром» компанияси 31 августдан бошлаб «Северный поток» газ қувурида уч кунлик таъмирлаш ишларини олиб бориши ҳақида эълон қилгани сабабли газ нархи кўтарилди.

Дам олиш кунлари немис сиёсатчилари газ таъминоти билан боғлиқ муаммолар ҳақида огоҳлантирди. Бельгия бош вазири Александр де Кроо ҳам бундан хавотир билдирди. Душанба куни ўз нутқида А. Кроо нафақат келгуси ойлар ва қиш, балки «кейинги беш-ўн қиш ҳам оғир бўлишини» айтди.



Муаллиф: Арнур Раҳимбеков


Фото: theice.com


Сўнгги хабарлар