Европада газ нархи пасайишда давом этмоқда

ASTANA. KAZINFORM - Европада газ нархи 2022 йилдаги энг юқори чўққига нисбатан 2023 йилда қарийб 60 фоизга арзонлашди, у асосан рекорд даражадаги газ захиралари ва қайта тикланадиган энергия манбалари ҳисобига пасайишда давом этмоқда, деб хабар беради Kazinform агентлиги TASSга таяниб.

Газ
Фото: Kazinform

Бу ҳақда якшанба куни Bloomberg хабар берди. Ўтган йилнинг октябрб ойида Фаластин-Исроил можаросининг кучайиши ва бунинг натижасида Қизил денгиз орқали халқаро етказиб бериш билан боғлиқ муаммоларга қарамай, Европада СТГ(суюлтирилган табиий газ) нархи пасайишда давом этмоқда.

Bloomberg бу ҳодисани рекорд даражадаги газ захиралари, қайта тикланадиган энергияга кенг сармоя киритилиши ва йирик саноат мамлакатларида энергия талабини чеклаётган заиф иқтисодий ўсиш билан боғлайди.

Бироқ, пасайиш тўхтаб қолиши ва Европа давлатлари, шунингдек, Япония, АҚШ ва Хитой яна инқирозга юз тутиши хавфи мавжуд.

-Фақат нархларга қараб, инқироз тугагандек туюлиши мумкин, - деб иқтибос келтиради агентлик Швейцариянинг MET International тадқиқот компаниясининг СТГ савдо бўлими раҳбари Балинт Конц. - Агар тўсатдан етказиб бериш тўхтатилса ёки узоқ вақт совуқ об-ҳаво бўлса, нарх ушбу иситиш мавсумида ҳам яна ўсиши мумкин.

СТГ транзитини яратишга катта халқаро инвестициялар киритилганига қарамай, янги қувватларнинг катта қисми 2025 ва 2026 йилгача пайдо бўлмайди. Россия Федерациясидан Украина орқали Ғарбий ва Марказий Европа мамлакатларига газ етказиб берувчи транзит линияси бўйича келишув эса шу йил охирида тугайди.

— Шартномани узайтириш ҳақида маълумотлар йўқ. Линиянинг ёпилиши газ етказиб бериш миқдорини камайтиради. Бундан ташқари, тез-тез содир бўлаётган экстремал об-ҳаво ҳодисалари энергия тизимларига оғирлик қилмоқда ва СТГга талабни ошириши мумкин, - деб ёзади TASS.

Сўнгги хабарлар