Европа Лигаси: «Ювентус» ўз майдонида «Нант» билан дуранг ўйнади

ASTANA. Kazinform – UEFA Европа лигаси 1/16 финалининг биринчи босқичидаги барча ўйинлар натижалари эълон қилинди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.
None

Италиянинг «Ювентус» клуби ўз майдонида Франциянинг «Нант» клуби билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Испаниянинг «Севилья»си эса ўз майдонида «ПСВ Эйндховен»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, мусобақанинг кейинги босқичига яқинлашди.

Қолган икки ўйинда «Спортинг Лиссабон» (Португалия) ва «Мидтьюлланн» (Дания) 1:1 ҳисобида бўлса, «Байер» (Германия) ўз майдонида «Монако» (Франция) жамоасига 2:3 ҳисобда мағлуб бўлди.

Шунингдек, аввалроқ яна тўртта ўйин натижалари эълон қилинган эди. Мусобақанинг шу босқичида «Барселона» (Испания) ва «Манчестер Юнайтед» (Англия) 2:2, «Аякс» (Голландия) ва «Унион Берлин» (Германия) 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. «Шахтер Донецк» (Украина) биринчи учрашувда «Ренн» (Франция)ни 2:1, «Ред Булл Зальцбург» (Австрия) – «Рома»ни (Италия) 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

Муаллиф: Адилжан Умбет


Сўнгги хабарлар