Европа Лигаси: «Барселона» ва «Манчестер Юнайтед» дуранг ўйнади

ASTANA. Kazinform – UEFA Европа лигасининг 1/16 финал босқичидаги 4 та ўйин натижалари эълон қилинди, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.
None

Улар орасида мухлислар «Барселона» (Испания) – «Манчестер Юнайтед» (Англия) учрашувини интиқлик билан кутишди. Бу йил Европа қитъасининг етакчи клублари ҳисобланган улар мусобақанинг ушбу босқичида ўз маҳоратини кўрсатиши керак эди.

Ўйиннинг биринчи бўлимида ҳар икки жамоада ҳам гол уриш учун бир нечта имкониятлар бўлди. Шунга қарамай, таблодаги ҳисоб ўзгаришсиз қолди.

Иккинчи бўлимда «Барселона»дан Маркос Алонсо 50 дақиқада ҳисобни очди. Ўйиннинг 53 дақиқасида инглиз клубидан Маркус Рашфорд ҳисобни тенглаштирган бўлса, 59 дақиқада испаниялик Жюль Кунде автогол муаллифига айланди.

76 дақиқада эса «Барселона» футболчиси Рафинья мерганлик кўрсатди.

Шу тариқа учрашув 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди.

Қолган 3 та жуфтликнинг ўйин натижалари:

«Аякс» (Нидерланды) - «Унион Берлин» (Германия) - 0:0

«Шахтер Донецк» (Украина) - Ренн (Франция) - 2:1

«Ред Булл Зальцбург» (Австрия) - «Рома» (Италия) - 1:0

Муаллиф: Адилжан Умбет


Сўнгги хабарлар