Европа Лигаси: «Севилья» ва «Рома» финалга чиқди

None
Фото: LARS BARON/GETTY IMAGES
ASTANA. Kazinform – UEFA Европа лигаси финал босқичига чиққан икки футбол жамоаси аниқланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Бундай имкониятга Испаниянинг «Севилья» ва Италиянинг «Рома» клублари эришди.

Испания клуби ўз майдонида Италиянинг «Ювентус» жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Ўйин давомида Италия терма жамоасидан Душан Влахович 65-дақиқада ҳисобни очган эди. Унга «Севилья»дан Сусо 71 ва Эрик Ламела 95-дақиқада иккита гол билан жавоб қайтарди.

Дастлабки учрашувда ҳисоб 1:1 бўлди. Натижада дубль ўйин натижаси билан «Севилья» финалга чиқди.

Яна бир учрашувда «Рома» Германиянинг «Байер»ини (1:0, 0:0) мағлуб этди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Италиянинг «Манчестер Сити» ва «Интер» клублари Чемпионлар лигаси финалига йўл олганди.

Муаллиф: Адилжан Умбет


Сўнгги хабарлар
telegram