«Манчестер Сити» Чемпионлар лигаси финалига чиқди
Шу куни «Манчестер Сити» (Англия) ва «Реал Мадрид» (Испания) жамоалари тўқнаш келишди.
Ўйин давомида инглиз клуби устунлик қилди. Бернарду Силва биринчи бўлимнинг 23 ва 37-дақиқаларида иккита гол муаллифига айланди.
Иккинчи бўлимда «Манчестер Сити»дан Мануэль Аканжи 76, Хулиан Альварес 91-дақиқада яна иккита гол билан рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Шу тариқа, улар рақибини 4:0 ҳисобида мағлуб этиб, финал йўлланмасини қўлга киритди.
Биринчи учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилганди.
Инглиз клуби ўз тарихида илк бор 2021 йилда финалга чиқди. Бироқ у рақибига имкониятни бой бериб, бош совриндан қуруқ қолди.
Эслатиб ўтамиз, бунгача Италиянинг «Интер»и финалга йўлланма олгани хақида хабар берган эдик.
Финал 10 июнда Туркиянинг Истанбул шаҳридаги «Олимпия» стадионида бўлиб ўтади.
Муаллиф: Адилжан Умбет