Чемпионлар лигаси: «Интер» 13 йилдан сўнг финалга чиқди

None
Фото: championat.com
ASTANA. Kazinform – UEFA Чемпионлар лигаси финалига йўлланма олган биринчи футбол жамоаси аниқланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ярим финалда Италиянинг «Интер» ҳамда «Милан» жамоалари учрашди. Биринчи ўйинда «Интер» рақибини 2:0 ҳисобида мағлуб этганди.

Икки жамоа ҳам кўп йиллардан буён турнирнинг бу босқичига чиқа олмаган.

Шундай экан, мухлислар улардан рақобатли ўйин кутишгани аниқ.

Сўнги ўйинда ҳар икки жамоа футболчилари ғалаба қозониш учун бор кучларини синаб кўришди. Ўйиннинг биринчи бўлимида таблодаги ҳисоб ўзгармади.

Иккинчи бўлимда «Интер»дан Лаутаро Мартинес 74-дақиқада мерганлик қилди.

Шу тариқа, улар рақибини 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, финалга йўлланма олди.

Эслатиб ўтамиз, «Интер» 13 йилдан сўнг мусобақанинг қайд этилган босқичига йўлланмани қўлга киритди. 2010 йилда «Интер» ушбу турнир ғолиби бўлган.

Энди улар финалда «Манчестер Сити» (Англия) - «Реал Мадрид» (Испания) ўйини ғолиби билан учрашади.

Улар ўртасидаги биринчи учрашув 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланганди.

Бу жамоалар 17 майдан 18 майга ўтар кечаси ўзаро баҳс олиб боришади.

Муаллиф: Адилжан Умбет


Сўнгги хабарлар
telegram