UEFA мавсум финали Истанбулда бўлиб ўтади

None
ASTANA. Kazinform – Европа футбол ассоциацияси иттифоқи (UEFA) Чемпионлар лигасининг 2022-2023 йилги мавсум финал ўйинини Истанбулдан бошқа шаҳарга кўчириш режалаштирилмаганяпти. Бу ҳақда Ташкилотнинг бугун, 12 май куни тарқатган баёнотида айтилади, дея хабар беради Kazinform.

Аввалроқ Британиянинг «Daily Mail» нашри UEFAнинг Туркиядаги президентлик сайловлари муносабати билан юзага келиши мумкин бўлган тартибсизликлардан хавотирлари туфайли Чемпионлар лигаси финал матчи Истанбулдан Лиссабонга кўчирилиши мумкинлиги ҳақида ҳабар берган эди.

«Чемпионлар лигаси 2022-2023 йилги финал ўйини 10 июнь куни режалаштирилганидек Истанбулда бўлиб ўтади. UEFA бу мавзуни ҳеч қандай сиёсий институтлар, ҳукуматлар ва миллий футбол ассоциациялари билан муҳокама қилмайди», – дейилади баёнотда.

Айни дамда ярим финалга чиққан тўртта клуб Чемпионлар лигаси финали учун кураш олиб боради. Булар Испаниянинг «Реал» ва Англиянинг «Манчестер Сити», шунингдек, Италия клублари - «Милан» ва «Интер».

Сўнгги хабарлар