EURO 2024: 18 июнь куни қайси жамоалар ўйнайди

Футбол
Фото: UEFA.com

ASTANА. Кazinform - Футбол бўйича 2024 йилги Европа чемпионатининг бешинчи ўйин куни, 18 июнь куни иккита ўйин бўлиб ўтади.

Дастлаб соат 22:00да Туркия ва Грузия F гуруҳида ўйнайди. Учрашувни Qazsport телеканали жонли эфирда намойиш этади.

Икки жамоа шу пайтгача 5 марта тўқнаш келишган. Улардан 3 таси Туркия терма жамоасининг устунлиги билан якунланган бўлса, 1 тасида дуранг қайд этилган. Грузия футболчилари битта ўйинда ғалаба қозонишган.

Туркия қитъа мусобақасида тўртинчи, Грузия эса илк бор иштирок этмоқда.

Шундан сўнг мазкур гуруҳдаги яна бир ўйин 23:55га белгиланган Португалия – Чехия учрашувидир. Мухлислар мазкур баҳсни Qazsport телеканали орқали жонли томоша қилишлари мумкин.

Ҳар икки жамоа бунгача 5 марта тўқнаш келишган. Уларнинг 4 тасида Португалия, 1 тасида Чехия ғалаба қозонган.

Португалия бу йил саккизинчи бор қитъа мусобақасининг финал босқичида иштирок этмоқда, Чехия эса худди шу кўрсаткични такрорламоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Е гуруҳида Руминия Украинани 3:0, Словакия Бельгияни 1:0 ҳисобида мағлуб этганди. Айни вақтда D гуруҳида Франция Австрияни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

Сўнгги хабарлар