Футбол бўйича Европа чемпионати: Франция Австрия устидан ғалаба қозонди

Футбол
Фото: championat.com

ASTANА. Кazinform - Футбол бўйича 2024 йилги Европа чемпионатининг тўртинчи ўйин кунига D гуруҳидан жой олган Австрия ва Франция терма жамоалари якун ясади.

Мухлислар бу ўйинни интиқлик билан кутишган дейишга асос бор. Францияда Килиан Мбаппе, Усмон Дембеле, Антуан Гризманн, Н'Голо Канте каби юлдузлар бор. Ўйин тақдирини ҳар бири ҳал қилиши мумкин.

Шу боис Австрияга қарши ўйинда ғалаба қозониш қийин бўлмаслиги башорат қилинганди.

Австриялик футболчилар ашаддий рақибидан саросимага тушмади. Улар ҳимояда малакали ўйин кўрсатиб, француз футболчиларининг ҳужумларини қайтарди.

Бу Дидье Дешам шогирдларига ёқмади. Устуворлик янада ошди. Натижада 38-дақиқада Килиан Мбаппе австриялик бир нечта футболчиларни алдаб ўтиб, аввалига тўпни дарвоза яқинида турган жамоадошига ташлади. Уни майдондан чиқариб юбормоқчи бўлган австриялик Максимилиан Вёбер боши билан тўпни ўз дарвозасига йўллади.

Иккинчи бўлимда ҳар икки жамоа ҳужумга ўтди. Бироқ ҳисоб ўзгармади.

Шу тариқа Франция 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ E гуруҳида Руминия Украинани 3:0, Словакия Бельгияни 1:0 ҳисобида мағлуб этганди.

Энди 18 июнь куни Туркия, Грузия, Португалия ва Чехия терма жамоалари F гуруҳида 1-турни якунлайди.

Сўнгги хабарлар