EURO 2024: Бугун саралаш босқичининг навбатдаги турига старт берилади
Бугун футбол бўйича 2024 йилги Европа чемпионатига саралаш босқичининг навбатдаги тури ўйинларига старт берилади, деб хабар беради Kazinform.
16 ноябрь куни А, F, G, J гуруҳларида ўйинлар ўтказилади.
А гуруҳида биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллаган Испания ва Шотландия терма жамоалари гуруҳ ғолибини аниқлайди. Ўз майдонида Испания Кипр билан, Шотландия эса Грузия билан куч синашади.
J гуруҳида эса Португалия Лихтенштейн билан меҳмонда, Словакия ва Исландия ўзаро беллашади.
16 ноябрь кунги ўйинларнинг тўлиқ жадвалии қуйидагича:
А гуруҳи: Грузия – Шотландия, Кипр – Испания
F гуруҳи: Эстония – Австрия, Озарбайжон – Швеция
G гуруҳи: Черногория – Литва, Болгария – Венгрия
J гуруҳи: Лихтенштейн – Португалия, Люксембург – Босния ва Герцеговина, Словакия – Исландия.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон терма жамоасининг Сан-Марино ва Словения билан ўйинлари қайси телеканалда кўрсатилиши маълум қилинган эди.
Қозоғистон – Сан-Марино учрашувига ҳакамлар тайинланди.