EURO 2024: 19 июнь куни қайси жамоалар ўйнайди

Футбол
Фото: instagram.com/euro2024

ASTANА. Кazinform — Футбол бўйича 2024 йилги Европа чемпионатининг олтинчи ўйин куни – 19 июнда учта ўйин бўлиб ўтади.

Соат 18:00да В гуруҳида биринчи навбатда Хорватия ва Албания терма жамоалари ўйнайди.

Учрашув Гамбургдаги «Фолькспаркштадион»да бўлиб ўтади.

Биринчи турда Испания Хорватияни 3:1, Италия Албанияни 2:1 ҳисобида мағлуб этган эди.

Испания ва Италия уч очко билан гуруҳда пешқадамлик қилаётган бўлса, Албания ва Хорватия терма жамоаларида очко йўқ.

Ушбу гуруҳдан жой олган Испания ва Италия терма жамоалари ўртасидаги учрашув эртага, 20 июнь куни бўлиб ўтади.

Сўнгра А гуруҳида Германия - Венгрия ўйини соат 20:00да бўлиб ўтади.

Учрашув Штутгартдаги «Мерседес-Бенц-Арена» стадионида бўлиб ўтади.

Ушбу гуруҳдаги Шотландия ва Швейцария учрашуви соат 00.00гa белгиланган.

Ўйин Кёльндаги «Райн-Энерги» стадионида бўлиб ўтади.

Биринчи турда Германия Шотландияни 5:1, Швейцария Венгрияни 3:1 ҳисобида мағлуб этган эди.

Германия ва Швейцария уч очко билан пешқадамлик қилмоқда. Венгрия ва Шотландия эса ҳозирча очко олишмаган.

Барча ўйинлар «Qazsport» телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Эслатиб ўтамиз, 18 июнь куни Португалия Чехияни 2:1, Туркия эса Грузияни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.

Сўнгги хабарлар