EURO 2024: Португалиянинг Чехия дарвозасига сўнгги дақиқада урган голи ғалаба келтирди

Роналду
Фото: championat.com

ASTANА. Кazinform - Футбол бўйича 2024 йилги Европа чемпионатининг F гуруҳидаги Португалия ва Чехия терма жамоалари бешинчи ўйин кунини якунлади.

Жаҳон футболида ўз ўрнини эгаллаб олган Криштиану Роналду бошчилигидаги Португалия терма жамоаси бош совринга номзод сифатида кўрилмоқда. Яшил майдонда ўз маҳорати билан ўйин тақдирини ҳал қила оладиган жуда кўп футболчи эга жамоа биринчи дақиқаларданоқ тезкор гол уриш учун имконият қидирди.

Биринчи бўлимда жамоа кўплаб вазиятларни қўлдан бой берди. Натижада таблодаги ҳисоб ўзгармади.

Ўйиннинг 62-дақиқасида чехиялик Лукаш Провод жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 69-дақиқада Робин Гранач автогол муаллифига айланди.

92-дақиқада португалиялик Шику Консейсау ғалаба тўпини киритди.

Учрашув 2:1 ҳисобида Португалиянинг устунлиги билан якунланди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мазкур гуруҳда Туркия терма жамоаси Грузияни 3:1 ҳисобида мағлуб этганди.

Бу ўйинда туркиялик Арда Гюлер Роналдунинг рекордини янгилади. Энди 19 июнь куни А гуруҳида Германия ва Венгрия, В гуруҳида Шотландия ва Швейцария, Хорватия ва Албания терма жамоалари 2-тур учрашувларини ўтказади.

Сўнгги хабарлар