Эрталаб Алматида 2-3 магнитудали ер ости силкинишлари қайд этилди

ALMATY. КАZINFORM — Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмологик тажриба-услубий экспедициясининг сейсмик станциялар тармоғи эрталаб Қирғизистон ва Хитой чегарасида бир қатор ер силкинишларини қайд этди.

Зилзила
Фото: pexels.com

Алмати маркази навбатчи операторининг хабарига кўра, силкиниш 23 январь куни Алмати вақти билан 05 соат 19 дақиқа 22 сонияда, шаҳардан 278 километр жануби-шарқда – Қирғизистон ва Хитой чегарасида содир бўлган. Ер ости силкинишининг энергия тоифаси - 13,4. Магнитудаси - 5,8.

Қабул қилиш маълумотлари (MSK-64 шкаласи бўйича): 2-3 балл.

Навбатдаги силкиниш 23 январь куни Алмати вақти билан 05 соат 56 дақиқа 32 сонияда Алматидан 269 километр жануби-шарқда – Қирғизистон ва Хитой чегарасида содир бўлди. Силкинишнинг энергия тоифаси - 11.3. Кагнитудаси - 5,2.

Силкиниш 23 январь куни Алмати вақти билан 06 соат 12 дақиқа 39 сонияда Алматидан 277 километр жануби-шарқда – Қирғизистон ва Хитой чегарасида қайд этилган. Силкинишнинг энергия тоифаси - 11,5 балл. Магнитудаси - 5,3.

Ер ости силкиниши 23 январь куни Алмати вақти билан 07 соат 18 дақиқа 38 сонияда Алматидан 277 километр жануби-шарқда – Қирғизистон ва Хитой чегарасида қайд этилган. Силкинишнинг энергия тоифаси - 12.4. Магнитудаси - 5,5.

Ер ости силкиниши 23 январь куни Алмати вақти билан 07 соат 52 дақиқа 11 сонияда қайд этилган. Силкинишнинг энергия тоифаси - 10,9 ни ташкил қилади. Магнитудаси - 4,6.

Сўнгги хабарлар