Эртага Алмати аэропортининг янги терминали биринчи рейсларни қабул қилади
ALMATY. Kazinform - Алмати халқаро аэропортининг Корпоратив коммуникациялар департаменти янги терминал эртага фойдаланишга топширилишини маълум қилди.

“Янги халқаро терминални ишга туширишнинг дастлабки санаси 2024 йил ёз охирига режалаштирилган эди. Бироқ йўловчилар оқими тез суръатларда ошиб бораётгани боис йўловчиларга имкон қадар қулайлик яратиш мақсадида барча ишлар жадаллаштирилди. Янги терминал 1 июнь куни илк рейсларни қабул қилади”, - деб хабар берди аэропорт матбуот хизмати.
Шунингдек, департамент маълумотларига кўра, 2024 йилнинг дастлабки 4 ойида аэропорт 3,3 миллион йўловчига хизмат кўрсатган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Алматига амалий ташриф билан боргани ҳақида ёзган эдик.
Президент Алмати аэропортининг янги халқаро терминалига ташриф буюргани ҳақида ҳам ёзган эдик.