19:40, 02 Сентябрь 2024 | GMT +6
Эрон Раисий вертолёти ҳалокатига оид терговни якунлади
ASTANА. Кazinform - Эрон президенти Иброҳим Раисий ҳалок бўлган вертолёт ҳалокатини текшираётган комиссиянинг якуний ҳисоботига кўра, ҳалокатга ёмон об-ҳаво сабаб бўлган, деб хабар беради BBC.
63 ёшли Раисий ва унга ҳамроҳлик қилган расмийлар бўлган вертолёт 19 май куни Эрон шимоли-ғарбида туман қоплаган тоғ ёнбағрига қулаган. Натижада президент ва яна етти киши ҳалок бўлди.
Хабарда ҳалокатга “минтақада оғир иқлим шароити” сабаб бўлгани ва “тўсатдан бошланган қалин туман” вертолётнинг тоққа қулашига сабаб бўлгани айтилган.
Раисий Америкада ишлаб чиқарилган Bell 212 вертолётида учган.
У Эроннинг Озарбайжон билан чегарадош Шарқий Озарбайжон вилоятидан қайтаётган эди.