Эпидемиологик баҳолаш матрицаси: Чимкент «қизил» зонага кирди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2021 йил 11 январ ҳолатига кўра, Қозоғистон ҳудудларидаги эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицаси эълон қилинди, деб хабар беради Kazinform коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиянинг Telegram-каналига таяниб.

«Қизил» зонада: Нур-Султан ва Чимкент шаҳарлари.

«Сариқ» зонада: Алмати шаҳри, Атирау, Ғарбий Қозоғистон, Павлодар вилоятлари.

«Яшил» зонада: Ақмола, Ақтўбе, Алмати, Туркистон, Жамбил, Қизилўрда, Қарағанди, Қостанай, Манғистау, Шимолий Қозоғистон вилояти, Шарқий Қозоғистон вилоятлари.

Эслатиб ўтамиз, эпидемиологик вазиятни баҳолаш матрицасига кўра, Чимкент шаҳри кеча, 10 январ куни «сариқ» зонада жойлашган эди.


Сўнгги хабарлар
telegram