Эмманюэль Макрон Тель-Авивга етиб келди

Эмманюэль Макрон Тель-Авивга етиб келди
Фото: видеодан олиган кадр

Франция президенти Эмманюэль Макрон Фаластиннинг ХАМАС гуруҳининг 7 октябрь куни уюштирган ҳужумидан сўнг Исроил билан бирдамлик билдириш учун Тель-Авивга келди, деб хабар беради Kazinform агентлиги BBC Newsга таяниб.

Ташриф чоғида Франция раҳбари Ғазо секторидаги "тинч аҳолини ҳимоя қилиш"га чақириқ қилиши кутилмоқда.

Франция президентининг Бош вазир Биньямин Нетаньяху ва президент Ицхак Герцог билан учрашиши режалаштирилган. Макрон, шунингдек, Тель-Авивда ХАМАС ҳужумида ҳалок бўлган ёки Ғазо секторида гаровга олинган француз ва француз-исроил фуқароларининг оилалари билан учрашиши кутилмоқда.

Аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден, Буюк Британия Бош вазири Риши Сунак ва Германия канцлери Олаф Шольц бирдамлик ташрифи билан Исроилга келган эди.

Сўнгги хабарлар
telegram