Э.Макронга қарши импичмент эълон қилиш таклифи рад этилди
PARIS. Kazinform - Франция президенти Эммануэль Макронга қарши парламентнинг радикал сўл ҳаракати томонидан илгари сурилган импичмент таклифи Миллий ассамблеянинг қонунчилик қўмитаси томонидан рад этилди, дея хабар беради Кazinform агентлиги мухбири.
Қўмита раиси Флоран Будьенинг сўзларига кўра, “чуқур муҳокамалар” билан кечган “салбий” дебат якунида депутатлар парламент импичменти бўйича қўшма орган тузиш таклифини кўпчилик овоз билан рад этишган – 54 овоз “қарши” ва 15 овоз “ҳа”.
Э.Макронга импичмент эълон қилиш таклифига La France Insoumise (LFI, радикал сўлчи) партияси депутатлари, шунингдек, бир нечта яшиллар ва коммунистлар имзо чекишди.
Уларнинг норозилиги Э.Макроннинг 30 июнь ва 7 июль кунлари бўлиб ўтган парламент сайловларида сўлчи коалиция ғалаба қозонганига қарамай, бош вазир лавозимига номзод сифатида сўлчилар томонидан таклиф этилган Люси Кастни тайинлашдан бош тортгани билан боғлиқ.
Аввалроқ Франция Миллий ассамблеяси бюроси республика президенти Эммануэль Макронга нисбатан импичмент жараёнини бошлаш ҳақидаги резолюция лойиҳасини маъқуллаган эди.
Импичмент жараёни Олий судда ўтирган Ассамблея ва Сенат парламент аъзоларининг учдан икки қисмининг розилигини талаб қилади. Бироқ марказ ва ўнг сиёсий кучлар бу ташаббусни қўллаб-қувватлашдан манфаатдор эмас эди.
Ниҳоят, ташаббус сўлчиларда якдилликка эриша олмади: социалистлар LFIдан стратегик фарқни қайд этиб, матнга қарши овоз беришлари ҳақида огоҳлантирдилар.
Муаллиф: Арнур Раҳимбеков