Франция президенти Макрон сўлчи ҳукумат версиясини рад этди
ASTANА. Кazinform - 26 август куни президент Эммануэль Макрон парламентдаги партиялар етакчилари ва икки палата раҳбарлари билан биринчи маслаҳатлашувларни ўтказди. Давлат раҳбари билан учрашув иштирокчилари музокаралардан сўнг дарҳол изоҳ беришдан бош тортди, деб хабар беради Euronews.
Кечқурун Елисей саройи маслаҳатлашувлардан сўнг Макрон сўлчи ҳукуматнинг версиясини рад этганини расман тасдиқловчи коммюнике чиқарди.
“Маслаҳатлашувлардан сўнг президент “Янги халқ фронти” ягона дастуридан келиб чиқиб, парламентдаги бошқа партиялар зудлик билан ҳукуматга ишонч билдирмасликларини маълум қилди. Бундай ҳукумат самарасиз бўлади”, — дейилади баёнотда.
Шундай қилиб, "Янги халқ фронти" сўл альянси томонидан тақдим этилган республика бош вазири лавозимига номзод муваффақиятсизликка учради. Гап 37 ёшли иқтисодчи Люси Касте ҳақида кетмоқда.