09:47, 10 Август 2022 | GMT +5
Елена Рибакинанинг Торонто турниридаги навбатдаги рақиби малум бўлди
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистоннинг биринчи ракеткаси ва Буюк Британия Очиқ чемпионатининг 2022 ғолиби Елена Рибакинанинг Торонто (Канада) турнирдаги навбатдаги рақиби маълум бўлди, деб хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

Финалнинг 1/16 босқичида қозоғистонлик теннисчи америкалик Кори Гауфф билан учрашади. Америкалик теннисчи айни дамда дунё рейтингида 11-ўринни эгаллаб турибди.
Аввалроқ, Елена Рибакина уч соат давом этган машаққатли баҳсда чехиялик Мария Боузковани уч сетда мағлуб этган бўлса, Гауфф ўз ҳамюрти Медисон Бренглни икки сетда мағлуб этганди.
Фото: sports.kz