Елена Рибакинанинг Майами мастерс турниридаги рақиби аниқланди
Мастерс мусобақасининг 10-ракеткаси сифатида рўйхатдан ўтган қозоғистонлик теннисчи иккинчи даврада жаҳон рейтингида 64-ўринни эгаллаб турган россиялик Анна Калинская билан куч синашади.
А. Калинская биринчи босқичда рейтингда 171-ўринни эгаллаган Андорра вакили Виктория Хименес-Касинцевани 6:4, 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Майамидаги мусобақанинг мукофот жамғармаси 8,8 миллион АҚШ долларига тенг ва 2 апрелга қадар давом этади.
Ўтган йили Польша вакили, дунёнинг 1-ракеткаси Ига Швентек чемпион бўлган бўлса, Елена Рибакина учинчи босқичга чиқди.
Қозоғистонлик эркаклар ўртасида биринчи, дунёнинг 48-ракеткаси Александр Бублик ушбу Майами мастерс турниридаги илк учрашувини рейтингда ундан икки поғона пастда жойлашган америкалик Жеффри Жон Волф билан ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, Елена Рибакинанинг Майами мастерс турнирида иштирок этиши ҳақида хабар берган эдик.
Фото: ktf.kz