07:37, 17 Октябрь 2023 | GMT +5
Елена Рибакинанинг 2023 йилдаги даромади маълум бўлди
“Теннисология” Telegram-канали дунёнинг энг кучли ўнта теннисчиси, жумладан, қозоғистонлик Елена Рибакинанинг даромадларини эълон қилди. Бу ҳақда Kazinform агентлиги Sports.kzга таяниб агентлиги хабар беради.

Рибакина даромади бўйича йил якунида тўртинчи ўринни эгаллади. Елена йил давомида 4,6 миллион доллар (тахминан 2 миллиард 200 миллион тенге) ишлаб топган.
Йилнинг даромади энг кўп теннисчилари ўнлиги:
- Aрина Соболенко - 7,3 миллион доллар;
- Коко Гауфф - 5,5 миллион доллар;
- Ига Швентек - 5,4 миллион доллар;
- Елена Рибакина - 4,6 миллион доллар;
- Маркета Вондроушова - 4,2 миллион доллар;
- Жессика Пегула - 4,1 миллион доллар;
- Каролина Мухова - 2,8 миллион доллар;
- Онс Жабер - 2,7 миллион доллар;
- Петра Квитова - 2,4 миллион доллар;
- Медисон Киз - 2,3 миллион доллар.