Елена Рибакина WTA рейтингида кўтарилди

None
ASTANA. Kazinform – Аёллар теннис ассоциацияси (WTA) яккалик ва жуфтлик баҳсларида спортчилар рейтингининг жорий версиясини эълон қилди. Қозоғистонлик теннисчи Елена Рибакина рейтингда уч поғона юқорилади, дея хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

Кучли учлик ўзгармади: биринчи ўринда польшалик Ига Свёнтек, Онс Жабер иккинчи ўринни, эстониялик Анетте Контавейт учинчи ўринни эгаллади.

Қозоғистоннинг биринчи ракеткаси Елена Рибакина 3 поғона юқорилаб, 22 ўринга кўтарилди.

Яна бир қозоғистонлик теннисчи Юлия Путинцева эса беш поғона пастга тушиб, 41-ўринни эгаллади.

Жуфтлик баҳсларида чехиялик Синякова биринчи, иккинчи поғона унинг ҳамюрти Барбора Крейчикова, учинчи ўринда бельгиялик Элиза Мертенсга насиб этди.



Фото: sports.kz

Сўнгги хабарлар