Елена Рибакина WТА рейтингида бешинчи ўринга тушиб кетди

ASTANA. Kazinform - Аёллар теннис ассоциацияси (WТА) яккалик ва жуфтлик баҳсларида спортчилар рейтингининг жорий версиясини тақдим этди, деб хабар беради Кazinform агентлиги Sports.kzга таяниб.

Рибакина
Фото: Sports.kz

Кучли учлик ўзгаришсиз қолди: польшалик Ига Швятек биринчи, беларуслик Арина Соболенко иккинчи, америкалик Жессика Пегула учинчи ўринда.

Қозоғистоннинг биринчи ракеткаси Елена Рибакина тўртинчи ўриндан бешинчи ўринга тушиб кетди – уни америкалик спортчи Кори Гауфф ортда қолдирди.

Эслатиб ўтамиз, 25 ёшли қозоғистонлик теннисчи яқинда мураббийи Стефано Вуковдан воз кечган эди. АҚШ Очиқ чемпионатидан кейин Рибакина соғлиғидаги муаммолар туфайли турнирларда қатнашмади.

Қозоғистоннинг яна бир вакили Юлия Путинцева эса уч очко йўқотиб, 35-поғонани банд этиб турибди.

Қозоғистонлик қизларнинг жуфтлик баҳсларидаги пешқадами Анна Данилина 31-ўринга кўтарилди.

Сўнгги хабарлар