08:45, 26 Июль 2023 | GMT +5
Елена Рибакина US Оpen олдидан қанча пул ишлаб олиши мумкин
ASTANА. Kazinform - Қозоғистонлик теннисчи Елена Рибакина (WТА рейтингида 3-ўрин) Монреалдаги (Канада) Canadian Open турнири ва Цинциннатидаги (АҚШ) Cincinnati Masters турнирига даъвогарлар рўйхатидан жой олди, дея хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

Монреалдаги WТА турнири 7-13 август кунлари бўлиб ўтади. Соврин жамғармаси 2 788 468 долларни ташкил қилади. Ғолиб 454 500 доллар ишлаб олади ва 900 рейтинг очкосига ҳам эга бўлади. Цинциннатидаги турнир 14-20 август кунлари бўлиб ўтади. Унинг мукофот жамғармаси 2 527 250 долларни ташкил қилади. Турнир ғолиби 412 000 доллар ишлаб олади ва 900 рейтинг очкоси кафолатланади.
28 августдан 10 сентябргача Монреал ва Цинциннатидаги турнирлардан сўнг бу йилги тўртинчи ва сўнгги «Катта дубулға» турнири – US Оpen турнири ўтказилади.