Елена Рибакина Пекинда жаҳоннинг 1-ракеткасини мағлуб этди ва ярим финалга чиқди

Спорт
Фото: ktf.kz

Қозоғистоннинг биринчи ва дунёнинг 5-ракеткаси Елена Рибакина Пекиндаги WТА 1000 турнирининг ярим финалига чиқди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Чорак финалда қозоғистонлик теннисчи дунёнинг биринчи рақамли ракеткаси беларуслик Арина Соболенко билан куч синашди.

Бунгача рақиблар беш марта тўқнаш келишган ва уларнинг тўрттасида А.Соболенко ғалаба қозонган.

Бу сафар Е. Рибакина биринчи партияда 7:5 ҳисобида зафар қучди.

Иккинчи сетда қозоғистонлик теннисчи темпни янада оширди - 6:2.

Бир соату 34 дақиқа давом этган баҳсда Е. Рибакина 12 та эйс амалга оширди ва 9 та брейк-пойнтдан 4 тасини фойдаланди.

Рақиб 4 та эйс ва 1 та брейкдан оша олмади.

Елена Рибакина финалга чиқиш учун дунёнинг 22-ракеткаси россиялик Людмила Самсонова билан куч синашади.

У дунёнинг 17-ракеткаси, латвиялик Елена Остапенкони мағлуб этди - 6:3, 6:2.

 

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар