Елена Рибакина илк бор Рим мастерс турнирининг финалига чиқди

ASTANA. Kazinform – Қозоғистоннинг биринчи ва жаҳоннинг 6-ракеткаси Елена Рибакина Рим WТА 1000 турнирининг финалига чиқди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

Қозоғистонлик теннисчи ярим финалда дунёнинг 20-ракеткаси, «Ролан Гаррос-2017» чемпиони латвиялик Елена Остапенко билан куч синашди.

Бунгача рақиблар уч марта тўқнаш келишган, шундан иккитасида латвиялик теннисчи, биттасида қозоғистонлик теннисчи ғалаба қозонган.

Бир соату 43 дақиқа давом этган баҳсда Е.Рибакина 6 та эйс амалга ошириб, 9 та брейк-пойнтдан 4 тасини қўлга киритди. Е.Остапенко 7 эйс, 1 брейк (4 брейк-пойнт) билан ажралиб турди.

Шу тариқа, қозоғистонлик теннисчи спорт фаолиятида илк бор Рим мастерс мусобақасининг финалига чиқди.

Финалда Е.Рибакина жаҳон рейтингида 47-ўринда бораётган украиналик Анжелина Калинина билан бош соврин учун кураш олиб боради.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар