Елена Рибакина Доҳадаги WТА 1000 турнирини муваффақиятли бошлади

ASTANA. Kazinform - Дунёнинг тўртинчи ракеткаси Елена Рибакина Доҳада (Қатар) бўлиб ўтаётган WTA 1000 - Qatar Open2024 турнирини муваффақиятли бошлади, дея хабар беради Kazinform Қозоғистон теннис федерацияси матбуот хизматига таяниб.

Елена Рибакина
Фото: Қозоғистон теннис федерацияси матбуот хизмати

Иккинчи давра баҳсида қозоғистонлик спортчи хитойлик Чжу Линни (57 WТА) 59 дақиқада 6:2, 6:1 ҳисобида мағлуб этди.

Учинчи босқичда Рибакина америкалик Эмма Наварро (23 WТА) билан ўйнайди. Бунгача теннисчилар 2019 йилда бир марта US Open саралаш босқичида тўқнаш келган, шунда қозоғистонлик спортчи ғалаба қозонган – 6:1, 6:1. Жанг 14 февраль куни бўлиб ўтади.

Доҳадаги турнирнинг соврин жамғармаси 3,2 миллион долларни ташкил этади. Бунда чемпион 1000 балл ва 523 000 доллар мукофот пули, финалчи 650 балл ва 308 000 доллар олади.

Сўнгги хабарлар