Елена Рибакина биринчи марта Майами мастерс турнирининг ярим финалига чиқди

None
ASTANА. Кazinform – Қозоғистоннинг биринчи ва дунёнинг 7-ракеткаси Елена Рибакина спорт фаолиятида илк бор Майами WТА 1000 турнирининг ярим финалига чиқди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Чорак финалда қозоғистонлик теннисчи дунё рейтингида 24-ўринда бораётган италиялик Мартина Тревизан билан куч синашди.

Рақиблар илгари ҳеч қачон учрашишмаган.

Дунёнинг биринчи рақамли теннисчиси, Польша вакили Ига Швентек жароҳати туфайли Майами мастерс турнирида иштирок этишдан бош тортгач, италиялик теннисчига мусобақа давомида омад кулиб боқыандек эди. Аммо унинг тўртинчи раундда дунёнинг 22-ракеткаси, 2017 йилги «Ролан Гаррос» чемпиони латвиялик Елена Остапенко устидан қозонилган ғалабаси М.Тревизаннинг оддий ўйинчи эмаслигини кўрсатди.

Дастлабки сетда ҳисоб 1:1 бўлиб турганида Е.Рибакина рақибига брейк қилишга имкон бермади, ўзи эса бундай имкониятни қўлдан бой бермади – 3:1. Бироқ М.Тревизан ортда қолмади ва брейк билан ҳисобни қисқартирди, аммо Елена дарҳол жавоб қайтарди - 5:3. Кейин сет учун тўпни узатганида, хато қилмади - 6:3.

Қозоғистонлик теннисчи иккинчи сетни брейк билан бошлади ва рақибига имконият қолдирмади - 6:0.

Бир соат 10 дақиқа давом этган баҳсда Е.Рибакина 10та эйс амалга ошириб, 9 брейк-пойнтдан 5 тасида ғалаба қозонди. Рақиб бор йўғи 1 та брейк (4 брейк) билан ажралиб турди.

Шу тариқа, бу йил қозоғистонлик спортчи қаторасига 12-ғалабасини қўлга киритди.

Елена Рибакина финалга чиқиш учун дунёнинг 3-ракеткаси америкалик Жессика Пегула ёки 26-ракетка россиялик Анастасия Потапова билан беллашади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Елена Рибакина Майами мастерс турнирининг ¼ финалига чиққани ҳақида хабар берган эдик.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ


Сўнгги хабарлар
telegram