Елена Рибакина 2023 йилги мавсум якунлари бўйича ҳаммани ортта қолдирди

Елена Рибакина 2023 йилги мавсум якунлари бўйича ҳаммани ортта қолдирди
Фото: Sports.kz

Қозоғистоннинг энг яхши теннисчиси ва дунёнинг тўртинчи ракеткаси Елена Рибакина 2023 йилги мавсум якунлари бўйича ажойиб статистик кўрсаткичга эришди, деб хабар беради Каzinform агентлиги Sports.kzга таяниб.

OptaAce маълумотларига кўра, Рибакина 2023 йилда WТА турнирларида 16 та тай-брейкда ғалаба қозонган. Қозоғистоннинг биринчи ракеткаси ушбу кўрсаткич бўйича жорий мавсумдаги барча WТА ўйинчилари орасида етакчилик қилмоқда.

Рейтингда иккинчи ўринни тай-брейкларда 15 та ғалабага эришган бразилиялик Беатрис Хаддад Майя эгаллади.

Шунингдек, кучли бешликдан россиялик Екатерина Александрова (14), чехиялик Петра Квитова (13) ва беларуслик Арина Сабаленко (13) жой олди.

Ўтган мавсумда Елена Рибакина иккита WТА 1000 турнирида – Индиан-Уэллс ва Римда ғолиб чиқди.

Сўнгги хабарлар
telegram