Электрон савдо: Қарағандида йилига 27 млн буюртмани қабул қиладиган омбор очилади
ASTANA. Kazinform — Қарағандида электрон тижорат учун замонавий савдо-логистика омбори очилади. Вилоятнинг иккита аэропорти модернизация қилинади. Бу ҳақда вилоят ҳокими Ермағанбет Бўлекпаев маълум қилди.
“Қарағандида сентябрь ойида Teez маркетплейс ишлай бошлади. Омбор терминалининг ишга туширилиши вилоятда электрон савдонинг ривожланишини тезлаштирди. Платформанинг қуввати йилига 27 миллион буюртмани ташкил этади. Бу кичик ва ўрта корхоналарнинг ишбилармонлик фаоллигини рағбатлантиради”, - деди вилоят ҳокими.
Ермағанбет Бўлекпаев логистика соҳасини минтақа иқтисодиёти ўсишининг асосий йўналишларидан бири сифатида қайд этди.
“Қарағанди шаҳрида халқаро логистикани ривожлантириш учун маҳаллий аэропортни модернизация қилиш зарур. Вақт ўтиши билан аэропорт йилига 50 минг тонна юк ташиш қувватига эга юк терминалига айланади.
Бугунги кунда у Эквадор, Нидерландия, Бельгия ва Жануби-Шарқий Осиёдан тижорий юк рейсларини амалга оширади. Келгусида Хитойдан Европага учаётган самолётларнинг техник қўнишини амалга ошириш режалаштирилган”, — деди вилоят раҳбари.
Шунингдек, вилоят ҳокими Балқаш аэропортини реконструкция қилиш муҳим лойиҳа эканини таъкидлади.
«Келгусида мазкур лойиҳа аэропортнинг ўтказиш қобилиятини 30 фоизга ошириш ва бошқа ҳудудлар билан ҳаво қатновини яхшилаш имконини беради», – деди ҳоким.
Эслатиб ўтамиз аввалроқ, Қарағанди вилоятига йил бошидан буён 680 миллиард тенге сармоя киритилгани ҳақида хабар берилган эди.