Эфиопияда 400 мингга яқин одам сув тошқинларидан жабр кўрди
ASTANA. Kazinform - Эфиопияда 400 мингга яқин эфиопиялик йирик сув тошқинлари ва кўчкилардан жабр кўрди, дея хабар бермоқда Kazinform агентлиги TASSга таяниб.
Табиий офатдан энг кўп Амхара провинцияси жабр кўрди, деди минтақанинг табиий офатларнинг олдини олиш ва озиқ-овқат хавфсизлиги комиссияси раҳбари Тесфау Батабле.
Унинг Addis Standard газетасига иқтибос келтирган ҳолда маълум қилишича, сув тошқини Амхаранинг табиий офат хавфи остида турган 34 та туманига зарар етказган. Шимолий Гондэр, Жанубий Гондэр ва Ваг Хемра округларида кўчкилар аллақачон қайд этилган. Шимоли-ғарбий Тиграй провинциясининг Тселемти ҳудудидаги тоғлардан бирининг ён бағрида улкан тупроқ массасининг қулаши натижасида 10 киши ҳалок бўлди, 3 мингга яқин киши уйини ташлаб кетишга мажбур бўлди.
Амхара провинцияси ҳукумати Тселемти провинциясидаги муҳтожларга 2 минг тонна гуманитар ёрдам ажратди.
Эфиопия миллий метеорология агентлиги маълумотларига кўра, мамлакатда кучли ёмғир 10 сентябргача давом этади.
Батабленинг таъкидлашича, унинг комиссияси хавф остида бўлган 21 та ҳудудда фаол равишда сув омборларини қурмоқда. Эҳтиёт чораси сифатида расмийлар аҳолидан ушбу ҳудудларни тарк этишни сўрамоқда.
Аввалроқ Нигерияда бир неча ҳафта давом этган сув тошқинлари 170 дан ортиқ одамнинг ўлимига сабаб бўлгани, 200 мингдан ортиқ киши ички кўчирилгани ҳақида хабар берилган эди.