Нигериядаги сув тошқинлари 170 дан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди

Нигериядаги сув тошқинлари 170 дан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди
Фото: nihsa.gov.ng

ASTANA. Кazinform - Нигерияда бир неча ҳафтадан бери давом этаётган сув тошқинлари 170 дан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди, 200 мингдан ортиқ киши мамлакат ичида кўчиб ўтишга мажбур бўлди. Бу ҳақда мамлакат фавқулодда вазиятлар миллий агентлиги вакили Манзо Эзекиэль маълум қилди, деб ёзади TASS.

“Айниқса, Нигериянинг шимолий ҳудудлари жабр кўрди”, — дея унинг сўзларини келтиради CNN.

Тўхтовсиз ёғаётган ёмғир ва икки йирик дарё – Нигер ва Бенуэ сув сатҳининг кўтарилиши туфайли мамлакатнинг бошқа ҳудудлари жиддий хавф остида. Сув манбаларининг ифлосланиши туфайли вабо тарқалиши хавфи мавжуд.

Нигерия гидрологик хизмати Нигер дарёсида сув сатҳининг кўтарилиши хавфи ҳақида огоҳлантирмоқда.

- Нигерияга қўшни бўлган Нигер Республикасида фавқулодда гуманитар вазият юзага келди. Мамлакатда сўнгги 50 йил давомида кучли ёғингарчиликлар натижасида ҳалокатли тошқинлар содир бўлди. Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, Нигер дарёсининг тошиши оқибатида мамлакат пойтахтининг катта ҳудуди сув остида қолган, 150 киши ҳалок бўлган, ўн минглаб одамлар уй-жойидан айрилган, - деб хабар беради Мalijet портали.

Сўнгги хабарлар
telegram