Дзюдо бўйича ҳарбийлар ўртасидаги чемпионат: Қозоғистон саватчасига яна иккита медаль қўшилди

ASTANA. Kazinform – Тошкент шаҳрида ҳарбий хизматчилар ўртасида дзюдо бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида қозоғистонлик Екатерина Токарева ва Камила Берлиқаш бронза медалини қўлга киритди.

ташкент
Фото: KJF

78 килограмм вазн тоифасида Қозоғистон Республикаси Қуролли Кучлари аъзоси Екатерина Токарева учинчи ўрин учун ўзбекистонлик Муштарийбегим Авзаловани мағлуб этди.

Қозоғистон Республикаси Қуролли Кучларининг яна бир ҳарбий хизматчиси Камила Берлиқаш 78 килограммдан юқори вазн тоифасида франциялик Нокес Манонни мағлуб этиб, бронза медалини қўлга киритди.

Бунгача 60 килограмм вазн тоифасида қозоғистонлик Нурқанат Серикбаев чемпион бўлган бўлса, финалда у билан жанг қилган Шерзод Давлатов кумуш медални қўлга киритган эди. Жанарис Рахметқали (66 кг) ва Бақитжан Абдурахманов (73 кг) бронза медалига сазовор бўлди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нурқанат Серикбаев ҳарбийлар ўртасида жаҳон чемпиони бўлгани ҳақида ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар