Дунёнинг 3-ракеткаси Уимблдон турнирида иштирок этишдан бош тортди

Арина Соболенко
Фото: championat.com

LONDON. Kazinform – Дунёнинг 3-рақамли теннисчиси, Беларусь вакили Арина Соболенко елкасидан олган жароҳати сабаб Уимблдон турнирида иштирок этишдан бош тортди. Теннисчи ижтимоий тармоқдаги саҳифасида шундай қарорга келганини малум қилди.

“Сизларга жуда афсус билан айтишим керакки, мен ўйнай олмайман. Мен турнирга имкон қадар тайёр бўлишга ҳаракат қилдим, аммо бугун машғулотлар давомида жамоам бу ўйин менинг вазиятимни мураккаблаштиришини тушунтирди”, – деб ёзади теннисчи.

Бунгача А.Соболенко Берлиндаги мусобақада Анна Калинская билан беллашишдан бош тортган эди.

Беларуслик теннисчининг ўрнига Уимблдон турнирида саралашдан ўта олмаган россиялик Эрика Андреева чиқади.

У биринчи босқичда америкалик Эмина Бектас билан учрашади.

Қозоғистонлик Елена Рибакина ва Юлия Путинцеванинг Лондондаги ўйинлари 2 июлга белгиланган.

Сўнгги хабарлар
telegram