Дунёнинг қайси шаҳарларида Абай ҳайкали бор

None
ASTANА. Kazinform - Абай ҳайкаллари жаҳоннинг қайси шаҳарларида қад ростлагани ҳақида ҚР Маданият ва спорт ишлари вазири Асхат Оралов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

Бугун Қозоғистонда Абай куни нишонланади. Бу йил буюк қозоқ шоири, маърифатпарвар ва мутафаккири Абай Қўнонбойули 178 ёшга тўлди.

«Бугун биз унинг маданиятимизга қўшган бебаҳо ҳиссаси, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган адабий мероси, ҳикматини ёдга оламиз. Абай шунчаки ёзувчи ва мутафаккир эмас. Бу сиймоси шоирлар, ёзувчилар, рассомлар, олим ва файласуфларга илҳом бериб келаётган халқимизнинг меросидир. Унинг номи юртимиз чегараларидан ташқарида ҳам машҳур, асарлари ўнлаб тилларга таржима қилинган.

Абай ҳайкаллари Тошкент, Москва, Бишкек, Ренн, Пекин, Қоҳира, Будапешт, Теҳрон, Истанбул, Нью-Деҳли, Женева, Париж, Сараево, Тбилиси, Берлин, Сеул, Харьков ва Боку кўчаларини безаб турибди. Қозоғистонда эса 1441 та кўча, 12 та хиёбон, 99 та мактаб, 4 та коллеж ва 1 та шоир номидаги театр мавжуд.

Бундан ташқари, бир шаҳар, 3 туман ва 28 аҳоли пункти Абай номи билан аталган. Ўтган йили эса Президент Қосим-Жомарт Тоқаев фармони билан маъмурий маркази Семей шаҳри бўлган Абай вилояти ташкил этилди.

Шу куни Қозоғистоннинг турли ҳудудларида Абай ҳаёти ва ижодига бағишланган маданий ва илмий тадбирлар ўтказилмоқда. Албатта, буюк шоирнинг маданий меросини келажак авлодларга етказиш учун уни асраб-авайлашимиз керак. Бироқ, унинг кўрсатмаларини ёдда тутиш, асарларида тасвирланган фазилатлар: билимлилик, тўғрилик, инсонпарварлик сари интилиш ҳам бирдек муҳим», - деб ёзади Асхат Оралов.

Аввалроқ Қозоғистонда Абай исмли қанча одам истиқомат қилаётгани маълум қилинганди.


Сўнгги хабарлар