Қозоғистонда 18,5 мингга яқин Абай истиқомат қилади

None
ASTANА. Кazinform - Бугун Қозоғистонда Абай куни. Миллий статистика бюроси буюк мутафаккир куни муносабати билан шоир номини эгаллаган қозоғистонликлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этди, деб хабар беради Kazinform.

«Бугунги кунда мамлакатимизда Абай исмли 18 минг 452 киши истиқомат қилади. Туркистон вилоятида шоир билан бир хил исмли аҳоли сони кўп – 2050 киши. Шунингдек, Астанада улуғ шоир номи билан аталганлар сони – 1930 киши. Кучли учликни Абай исмли 1588 киши истиқомат қилувчи Алмати вилояти якунлаб берди.

Шоир туғилиб ўсган вилоятида (Абай вилояти) 238 киши истиқомат қилади», - деб ёзади агентлик.

Ёш таркибига назар ташласак, 17 ёшгача Абай исмли болалар сони 4297 нафар, 18 ёшдан 44 ёшгача бўлганлар сони 8231 нафарни ташкил қилади.


Сўнгги хабарлар