Дмитрий Попко Италиядаги турнирнинг саралаш босқичида ғолиб чиқди

ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик теннисчи Дмитрий Попко (дунёнинг 350-ракеткаси) Италиянинг Перуджа шаҳрида ўтказилаётган «Челленжер» туркумига кирувчи турнирнинг яккалик баҳсларида сўнгги саралаш учрашувини ўтказди, дея хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.
None
Фото: sports.kz

Қозоғистонлик спортчи хорватиялик теннисчи Нино Сердарушич (дунёнинг 290-ракеткаси) билан учрашув ўтказиб, уч сетда умумий 1:6, 7:6, 7:6 ҳисобида ғалабага эришди. Ўйин икки соату 52 дақиқа давом этди.

Яқинда Пенсаколада (Флорида, АҚШ) ўтказилган турнирда 26 ёшли қозоғистонлик теннисчи финалда америкалик Эйден Кимни мағлуб этиб, яккалик баҳсларида ғолиб бўлган эди.


Сўнгги хабарлар