Дмитрий Попко Аргентинадаги мусобақанинг ярим финалига чиқди
Дунёнинг 417-ракеткаси қозоғистонлик Дмитрий Попко Буэнос-Айресда (Аргентина) ўтказилаётган челленжер турнирининг ярим финалига чиқди, деб хабар беради Kazinform.

Саралаш баҳсларидан сўнг мусобақага қўшилган қозоғистонлик теннисчи чорак финалда ушбу турнирнинг 4-ракеткаси, дунёнинг 268-ракеткаси америкалик Тристан Бойерни мағлуб этди.
Гарчи америкалик теннисчи илк ўйиндаёқ 3:0 ҳисобида олдинда бораётган бўлса-да, Д.Попко нафақат ҳисобни тенглаштирди, балки тай-брейкда ҳам муваффақиятли ўйнади – 7:6 (8:6).
Иккинчи сетда қозоғистонлик спортчи дарҳол олдинга ўтиб, ғалабани қўлдан бой бермади – 6:3.
Икки соату 12 дақиқа давом этган баҳсда Попко 6 та брейк-пойнтдан 2 тасини ва 1 та эйсдан фойдаланди. Т.Бойер 1 та брейк (7 брейк-пойнт) билан чекланди.
Дмитрий Попко финалга чиқиш учун дунё рейтингида 727-ўринни эгаллаб турган бразилиялик Жуан Фонсека билан кураш олиб боради.
Буэнос-Айресдаги муваффақиятли ўйини натижасида қозоғистонлик теннисчи аллақачон АТР Live рейтингида 382-ўринга кўтарилиб олди.