Дмитрий Попко АҚШдаги турнирнинг финал босқичига чиқди

ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик теннисчи, дунёнинг 338-ракеткаси Дмитрий Попко АҚШда ўтказилаётган Палм-Коуст ITF турнирида финалга чиқди.

попко
Фото: спортчининг Instagramдаги саҳифасидан

Мусобақанинг 2-ракеткаси сифатида рўйхатдан ўтган қозоғистонлик теннисчи ярим финалда дунё рейтингида 440-ўринни эгаллаб турган руминиялик Габи Адриан Бойтан билан учрашди.

Д.Попко рақибини 6:2, 6:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашув бир соатдан ортиқ давом этди.

Дмитрий Попко финалда дунёнинг 601-ракеткаси америкалик Алекс Рибаков ёки 650-рақамли эквадорлик Андрес Андраде билан бош соврин учун кураш олиб боради.

Бир ҳафта олдин қозоғистонлик спортчи Флоридада Санрайз мусобақасининг финалида А.Рибаковни 7:5, 6:2 ҳисобида мағлуб этиб, чемпион бўлган эди.

Сўнгги хабарлар