Дмитрий Попко АҚШдаги навбатдаги турнир ғолибига айланди

ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик теннисчи, дунёнинг 325-ракеткаси Дмитрий Попко Наплес (АҚШ) ITF турнири ғолибига айланди.

Попко
Фото: Қозоғистон теннис федерацияси

Финалда қозоғистонлик теннисчи жаҳон рейтингида 649-ўринни эгаллаб турган эквадорлик Андрес Андраде билан чемпионлик учун кураш олиб борди.

Д.Попко яқинда Палм-Коуст шаҳрида ўтган ўша мусобақа финалида А.Андрадени (7:5, 1:6, 7:5) мағлуб этган эди.

Бу сафар эквадорлик спортчи учрашувни яхши бошлади – 6:3.

Андраде иккинчи сетда 5:1 ҳисобида олдинга ўтиб, мачга тўп узатди. Шундан сўнг Д.Попко кетма-кет бешта геймда ғалаба қозонди. Кейин эса тай-брейкда муваффақиятли ўйнади - 7:6 (7:4).

Учинчи, ҳал қилувчи партияда Попко 2:0, 3:1 ҳисобида олдинга чиқиб олди, аммо устунлигини сақлаб қола олмади – 3:3. У навбатдаги брейкни амалга оширди ва ҳисобни 5:3 кўринишига келтирди. У ўйинни брейк билан якунлашга муваффақ бўлди - 6:4.

Шиддатли финал беллашуви қарийб уч соат давом этди.

Шу тариқа, Дмитрий Попко АҚШнинг Флорида штатида кетма-кет учта турнир чемпионига айланди.

Сўнгги хабарлар