Дмитрий Попко АҚШдаги мусобақанинг ярим финалига чиқди

ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик теннисчи, дунёнинг 338-ракеткаси Дмитрий Попко АҚШда ўтказилаётган Палм-Коуст ITF турнирининг ярим финалига чиқди.

Попко
Фото: Қозоғистон теннис федерацияси матбуот хизмати

Турнирнинг 2-ракеткаси сифатида қайд этилган қозоғистонлик теннисчи чорак финалда дунё рейтингида 821-ўринни эгаллаб турган америкалик Аксель Нефвега қарши кортга чиқди.

Д.Попко ўтган ҳафта Санрайзда А.Нефвени 6:7 (9:11), 7:5, 6:2 ҳисобида мағлуб этган эди.

Бу сафар Дмитрий учрашувни икки сет 7:6 (7:1), 6:2 ҳисобида якунлади.

Дмитрий Попко финалга чиқиш учун дунёнинг 440-ракеткаси руминиялик Габи Адриан Бойтан билан куч синашади.

Сўнгги хабарлар