12:00, 04 Май 2023 | GMT +6
Дмитрий Попко АҚШдаги мусобақани ғалаба билан бошлади
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик теннисчи Дмитрий Попко (АТР рейтингида 407-ўрин) Оринж-Паркдаги (АҚШ) турнирни муваффақиятли бошлади, дея хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.
1/16 финалда Попко доминиканлик Петер Бертранд (658-ўрин) билан учрашди ва уни учта сетда мағлуб этди. Аммо бу ўйин ўзгача бўлди. Қозоғистон вакили биринчи сетда рақибини мағлуб этди, 6:1. Иккинчи сетда эса худди шундай ҳисобда мағлуб бўлди - 1:6. Ҳал қилувчи сетда эса қозоғистонлик теннисчи рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмади - 6:1.
1/8 финалда Дмитрий Попко америкалик теннисчи Исаия Строде (1046-ўрин) билан учрашади.