Димашнинг Алматидаги концертига 36 мамлакатдан томошабинлар келади

NUR-SULTAN. Kazinform – 14 июл куни Димаш Қудайбергеннинг биринчи яккахон концертига чипталар сотувга чиқди. Ticketon маълумотларига кўра, санъаткорнинг 36 мамлакатдаги мухлислари чипталарни дастлабки 15 дақиқа ичида сотиб олишган, деб хабар беради Kazinform.
None
None

Димаш ўзининг Instagram расмий аккаунтида Dearsга ўз миннатдорчилигини билдирди ва уларни ўз ватанида кўришни интиқлик билан кутаётганини айтди.

«Дунёнинг 36 мамлакатидан келган тингловчиларим чипталар сотуви эълон қилинганидан кейин 15 дақиқа ичида чипта сотиб олишди. Бугун чипталар сотувининг иккинчи куни. Умид қиламанки, меҳмонлар кўпроқ бўлади. Мени қўллаб-қувватлаганингиз учун катта раҳмат! Сизларни ҳаммаларингизни яхши кўраман. 23 сентябр куни Алматида кўришгунча!»

,- деб ёзган қўшиқчи.

Димашнинг «Stranger» номли концерти 2022 йил 23 сентябр куни Алмати марказий стадионида бўлиб ўтади.




Сўнгги хабарлар