Димаш Кудайберген Динлар съездининг эзгу ният элчиси этиб тайинланди

ASTANА. Kazinform - Қозоғистонлик таниқли хонанда Димаш Қудайберген Жаҳон ва анъанавий динлар етакчилари съездининг эзгу ният элчиси этиб тайинланди.

Димаш Қудайберген
Фото: euronews.com

Астана шаҳрида бўлиб ўтаётган Жаҳон ва анъанавий динлар етакчилари съезди Котибиятининг 22-сессиясида съезднинг эзгу ният элчиси лавозимига 5 нафар номзод кўрсатилди. Бу беш киши орасида хонанда Димаш Қудайберген ҳам бор.

Котибият йиғилиши иштирокчилари ушбу беш номзоднинг номзодини бир овоздан маъқулладилар.

Эслатиб ўтамиз, ҚР Сенати раиси Маулен Ашимбаев Динлараро мулоқотга ёшларни кўпроқ жалб қилиш кераклигини таъкидлаган эди.

Сўнгги хабарлар