Динлараро мулоқотга ёшларни кўпроқ жалб қилиш керак - Маулен Ашимбаев
ASTANА. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Сенати раиси Маулен Ашимбаев пойтахтда бўлиб ўтаёган Жаҳон ва анъанавий динлар етакчилари съезди Котибиятининг 22-йиғилишида конфессиялар ва маданиятлар ўртасидаги мулоқотга ёшларни янада кенгроқ жалб этиш муҳимлигини таъкидлади.
“Съездни ривожлантириш концепцияси доирасида таклиф этилаётган муҳим ташаббуслардан бири ёш диний етакчилар форумини ўтказишдир. Ёшларни конфессиялар ва маданиятлараро мулоқотга фаолроқ жалб этиш зарурлиги аниқ. Ёш етакчиларнинг съезд ишида иштирок этиши цивилизациялар ва динлар ўртасидаги мулоқотда анъана ва давомийликни сақлаш имконини беради”, — деди у.
Сенат раиси ушбу таклиф жорий йилги йиғилиш доирасида амалга оширилаётганини таъкидлади.
“Эртага турли конфессияларнинг ёш вакиллари, халқаро жамоат ташкилотлари, истиқболли олим ва сиёсатчилар Астанада йиғилиб, замонавий дунёнинг ҳар томонлама баркамол ривожланишида ёш етакчиларнинг ўрни ҳақида суҳбатлашадилар. Ишончим комилки, бу ва бошқа қадамлар съездимизни янада ривожлантириш ва таъсирини ошириш, шунингдек, маънавий дипломатияни ривожлантириш, жаҳон миқёсида динлараро ва маданиятлараро мулоқотни йўлга қўйишга хизмат қилади”, — деди Маулен Ашимбаев.