Денис Евсеев Туркиядаги Истанбул мусобақасида чорак финалга чиқди

None
Фото: ktf.kz
ASTANA. Kazinform – Қозоғистонлик теннисчи, дунёнинг 271-ракеткаси Денис Евсеев Истанбулда (Туркия) ўтказилаётган челленжер турнирида чорак финалга чиқди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Дастлаб қозоғистонлик теннисчи ушбу мусобақада дунё рейтингида 217-ўринни эгаллаб турган словакиялик Норберт Гомбошни 4:6, 6:1, 6:2 ҳисобида мағлуб этди.

Бугун Д.Евсеев иккинчи босқичда жаҳон рейтингида 669-ўринни эгаллаб турган туркиялик Корай Кирчи билан баҳслашди.

1 соат 21 дақиқа давом этган баҳсда Денис 6:2, 7:6 (7:3) ҳисобида зафар қучди.

Дунё рейтингида 155-ўринни эгаллаб турган, турнирнинг 3-ракеткаси Денис Евсеев ярим финалга чиқиш учун яна бир словакиялик Лукаш Клайн билан куч синашади.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар