Денис Евсеев «Президент кубоги» челленжер турнирининг чемпиони бўлди

None
Фото: Қозоғистон теннис федерацияси
ASTANA. Kazinform – Дунёнинг 412-ракеткаси, қозоғистонлик теннисчи Денис Евсеев Астана шаҳрида бўлиб ўтган Президент кубоги учун челленжер турнири ғолибига айланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Мусобақанинг 3-ракеткаси сифатида қайд этилган қозоғистонлик теннисчи финал баҳсида дунё рейтингида 570-ўринни эгаллаб турган ўзбекистонлик Ҳумоюн Султонов билан бош соврин учун кураш олиб борди.

Биринчи сетда 0:5 ҳисобида орқада қолаётган Денис Евсеев кетма-кет етти гейм қўлга киритди - 7:5.

Иккинчисида ўзбекистонлик спортчи ғалабага эришди – 6:2.

Учинчи, ҳал қилувчи ўйинда Денис 4:2 ҳисобида олдинга чиқиб олган бўлса, Ҳумоюн ҳисобни тенглаштирди – 4:4. Евсеев чап оёғидан жароҳат олганига қарамай, бор кучини синаб кўрди ва яна брейкга эришди - 5:4. Кейин тўпни ўйинга ўзатганда ҳам ўз имкониятини қўлдан бой бермади - 6:4.

photo

Шу тариқа Денис Евсеев спорт фаолиятидаги энг катта муваффақиятга эришди.

Икки соату 23 дақиқа давом этган шиддатли беллашувда Д.Евсеев 14 та брейк-пойнтдан олтитасини ишлатди. Рақиб 2 эйс, 6 брейк (17 брейк-пойнт) билан ажралиб турди.


Сўнгги хабарлар